ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари бошқа мамлакатларни нотўғри маълумот тарқатишда мунтазам равишда айблайди, аслида эса уларнинг ўзи дезинформациянинг асосий манбаи, деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Венбин.
"Қўшма Штатлар Хитой ҳақида мунтазам равишда ёлғон маълумот тарқатади, Америка ҳукумати эса жаҳон тарихидаги энг йирик дезинформация манбаи ҳисобланади. Қўшма Штатлар кўпинча бошқа мамлакатларни ёлғон маълумот тарқатишда айблайди, шу билан бирга уларнинг ўзи дезинформациянинг энг катта манбаидир", - деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили.
Шунингдек, Венбин Вашингтоннинг дезинформация тарқатиши Хитой ривожланишини тўхтата олмаслигини қўшимча қилди.
Февраль ойида Ван Венбин Марказий разведка бошқармаси директори Уилям Бёрнснинг Хитойга қарши разведка ҳаракатларини кучайтириш ҳақидаги баёнотини шарҳлар экан, Хитой америкалик жосусларнинг ишига қарши туришини ва уларнинг муваффақиятга эришишига тўсқинлик қилишини айтган эди.
Россия раҳбарияти ҳам бир неча бор АҚШ ҳукумати томонидан Иккинчи жаҳон уруши тарихини сохталаштириш, совет халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабадаги ролини пасайтириш, нацизмни оқлаш ва қайта тиклашга қаратилган урунишларига эътибор қаратган эди.
Бундай урунишлар айрим доираларнинг сиёсий мақсадларига эриши учун амалга оширилаётгани ва охир-оқибатда бу хавфли амалиёт инсониятни яна бир бор уруш ёқасига олиб келиши мумкинлиги айтилган эди.
Бундай урунишлар айрим доираларнинг сиёсий мақсадларига эриши учун амалга оширилаётгани ва охир-оқибатда бу хавфли амалиёт инсониятни яна бир бор уруш ёқасига олиб келиши мумкинлиги айтилган эди.