Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди — ОАВ

Мақолада қайд этилишича, улар ўқ-дорилар ва қуролларнинг кескин танқислигидан шикоят қилмоқдалар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Украина Қуролли кучлари аскарлари Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Россия армиясининг ҳужуми тўхтатилгани ҳақидаги сўзларига шубҳа билан муносабат билдиришди. Бу ҳақда РИА Новости “DR” нашрига таянган ҳолда хабар берди.

“Артиллерия бўлинмаси аскарлари <...> Зеленскийнинг баёнотига кулиб қўйишди. Улар учун бу сиёсий белги ва орзудаги нарсани ҳақиқатга йўйишдан бошқа нарса эмас, жанг майдонидаги асл манзарадан йироқ тушунчалар”, — дейилади нашрда.

Мақолада қайд этилишича, улар ўқ-дорилар ва қуролларнинг кескин танқислигидан шикоят қилмоқдалар.
Аввалроқ Зеленский Франциянинг “BFM TV”телеканалига берган интервьюсида Россиянинг ҳужуми тўхтатилганини айтганди.
Яқинда президентнинг баёнотини Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский рад этиб, рус қўшинларининг ҳужуми туфайли фронтдаги вазиятни оғир деб атаганди.
Февраль ойи ўрталарида Россия қўшинлари Украина Қуролли кучлари томонидан кучли мустаҳкамланган ҳудудга айлантирилган Донецкнинг шимолий чеккасидаги Авдеевкани озод қилди. Бу фронт чизиғини шаҳардан узоқлаштириш ва Украина Қуролли кучлари ҳужумларидан сезиларли даражада ҳимоя қилиш имконини берди. Ойнинг охирига келиб, Марказий қўшинлар гуруҳи Авдеевканинг ғарбий қисмида яна бир нечта аҳоли пунктларини озод қилди: Ласточкино, Северное, Петровское.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россиянинг ФАБ-500 авиабомбалари Украина армиясини қийратмоқда