ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Россиянинг ядровий триадаси бошқаларга қараганда замонавийроқ. Бу ҳақда мамлакат етакчиси Владимир Путин "Россия сегодня" халқаро медиа гуруҳи бош директори Дмитрий Киселёвга берган интервьюсида маълум қилди.
Владимир Путиннинг сўзларига кўра, АҚШ ядровий кучларни ривожлантирмоқда, аммо бу унинг эртага ядро урушини бошлашга тайёрлигини англатмайди.
“Улар ҳозир ана шу замонавийликни, янгиликни ошириш вазифасини ўз олдиларига қўймоқдалар ва тегишли режага эга. Буни биз ҳам биламиз. Улар ўзларининг барча таркибий қисмларини ривожлантиряпти. Биз ҳам”, — деди президент.
Унинг сўзларига кўра, агар АҚШ ядро синовларини ўтказса, Россия ҳам шундай қилиши мумкин. Ҳаво ҳужумидан мудофаа пайтида тактик ядро қуролидан фойдаланишга ҳеч қачон эҳтиёж сезилмаган.
Унинг таъкидлашича, бундай турдаги синовларни тақиқловчи келишув мавжуд. Штатлар ушбу Ядро синовларини тўлиқ тақиқлаш тўғрисидаги шартномани ратификация қилмаганлар, Россия эса паритетни сақлаб қолиш учун ратификациясини қайтариб олган, деб эслатди Россия президенти.
“Шартнома Қўшма Штатлар томонидан ратификация қилинмаганлиги сабабли, у керакли миқдордаги ратификацияни олмагани учун ниҳоят қонуний кучга кирмади. Лекин шунга қарамай биз бу келишувларга амал қиламиз”, — дея қайд этди у.
Путиннинг айтишича, агар савол Россия давлатининг мавжудлиги, мамлакат суверенитети ва мустақиллигига путур етказадиган бўлса, Россия ядро қуролидан фойдаланишга тайёр.
"Қуроллар фойдаланиш учун мавжуд. Бизнинг ўз принципларимиз бор. Улар нима ҳақида гапираяпти: агар биз Россия давлатининг мавжудлиги, суверенитетимиз ва мустақиллигимизга зарар етказадиган бўлсак, қурол-яроғни, жумладан, ҳар қандай қуролни, шу жумладан сиз айтган қуролларни ҳам ишлатишга тайёрмиз. Бизнинг Стратегияда ҳамма нарса ёзилган, биз уни ўзгартирмадик", — деди у.