Россия ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Ғазо секторида порт қуриш ғоясини изоҳлади

Богданов: АҚШнинг Ғазода порт яратиш ғояси қанчалик қулай эканлигини фаластинликлар ўзлари ҳал қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Фаластинликлар АҚШнинг Ғазо секторида гуманитар ёрдам етказиш учун порт яратиш ташаббуси улар учун мақбулми ёки йўқлигини ўзлари ҳал қилишлари керак. Бу ҳақда Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов РИА Новостига маълум қилди.
“Фаластинлик дўстларимиз қарор қилсин. Албатта, тез ва самарали инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш зарур. Аммо фаластинликларнинг ўзлари бу ёрдамни етказишнинг мақбул йўлларини белгилаши керак”, — деди Богданов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Конгрессга Пентагонга Ғазо секторига у ерда америкалик қўшинлар иштирокисиз гуманитар ёрдам етказиш учун вақтинчалик порт қуришни буюраётганини айтган эди.