Ўзбекистонлик ўқувчилар Кавказ халқаро математика олимпиадасида иштирок этади

IX Кавказ халқаро математика олимпиадаси 11-16 март кунлари бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ўзбекистонлик ўқувчилар Кавказ халқаро математика олимпиадасида иштирок этади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Адигея Республикасида 11-16 март кунлари IX Кавказ халқаро математика олимпиадаси бўлиб ўтади.
Мазкур халқаро олимпиадага саралаш босқичи шу йилнинг 10-11 февраль кунлари Тошкентда ўтказилди ва энг юқори натижаларни қайд этган 4 нафар ўқувчи Ўзбекистон терма жамоасига қабул қилинди.
Иштирокчилар:
Ахтамов Озод - Тошкент шаҳар , Яшнобод тумани , Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб, 10-синф ўқувчиси;
Суюнова Мадина - Қашқадарё вилояти, Китоб тумани 96-ИДУМ 11-синф ўқувчиси;
Бобоқулов Асадбек - Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, С.Ҳ.Сирожиддинов номидаги академик лицейи 1-босқич ўқувчиси ;
Зоҳиджонов Элбек - Тошкент шаҳар , Яшнобод тумани , Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб, 9-синф ўқувчиси.