Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ мамлакатлари банклари саноат кооперациясини қандай молиялаштиради

Айни пайтда ЕОИИда иқтисодиётнинг реал секторини молиявий қўллаб-қувватлашнинг биринчи миллий воситаси тажриба режимида ишга туширилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) Саноат сиёсати департаменти Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатларининг 30 тадан ортиқ банклари вакилларига саноат кооперациясини молиялаштириш механизми ва уни амалий амалга ошириш бўйича тқдимот ўтказди, дея хабар берди комиссия матбуот хизмати.
Иштирокчиларнинг қизиқишини инобатга олган ҳолда лойиҳаларни танлаш мезонлари, қарз олувчилар ва молия институтларига қўйиладиган талаблар, мавжуд лойиҳаларни қайта молиялаштириш имкониятлари, шунингдек, механизмни амалга ошириш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган хатарлар батафсил кўриб чиқилди.
Бу ЕОИИда иқтисодиётнинг реал секторини молиявий қўллаб-қувватлашнинг биринчи миллий олий воситасидир. ЕИК саноат сиёсати департаменти директори ўринбосари Георгий Арзуманяннинг сўзларига кўра, ҳозир у тажриба режимида ишга туширилмоқда ва бу босқичда лойиҳа иштирокчиларида кўплаб саволлар бор.
“Биз учун ҳар бир инсон янги механизм қандай ишлашини аниқ тушуниши жуда муҳим, шу боис барча манфаатдор томонлар билан фаол тушунтириш ишлари олиб боряпмиз. Биз янги воситамизнинг энг муҳим таркибий қисми бўлган банклар билан ишлашга алоҳида аҳамият берамиз. Саволлар туғилса, биз мамлакатларимиз молия институтларига ҳар томонлама маслаҳат ёрдамини кўрсатишга тайёрмиз”, — деди у.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИдаги молия ташкилотлари ўртасида мулоқот йўлга қўйилмоқда — тафсилотлар