Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳаво мудофааси бир суткада 130 та Украина дронини уриб туширди

Россия ҳаво мудофааси бир суткада 130 та Украина дрони ва учта HIMARS снарядларини уриб туширди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари охирги 24 соат ичида 130 та Украина дрони ва учта HIMARS РСЗО снарядларини уриб туширди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.
“Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари АҚШда ишлаб чиқарилган учта HIMARS ракета тизимини уриб туширди. Бундан ташқари, Украинанинг 130 та учувчисиз учиш аппаратлари, жумладан, Луганск Халқ Республикасининг Приволе, Кременна, Александровка, Ясиноватая, Верхнеторецкое, Степное, Донецк Халқ Республикасининг Маряновка, Новое, Трудовое, Новопрокоповка ва Запороже вилоятининг Любимовка аҳоли пунктлари ҳудудларида йўқ қилинди", — дейилади хабарда.
Махсус операция бошланганидан бери ҳаммаси бўлиб Украинанинг 577 та ҳарбий самолёти, 267 вертолёти, 14 985 та учувчисиз учиш аппарати, 484 зенит-ракета тизими, 15 420 танк ва бошқа зирҳли жанговар транспорт воситалари, 1235 та кўп сонли ракета тизими, 58 та ракета тизими, артиллерия қисмлари ва миномётлари, шунингдек, 19 572 дона махсус ҳарбий техника йўқ қилинди.