Тошкентдан Самарқанд ва Қаршига қўшимча “Афросиёб” қатнови йўлга қўйилади

Наврўз байрами муносабати билан айрим шаҳарларга қўшимча “Афросиёб” қатнови йўлга қўйилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Наврўз байрамида Тошкентдан Самарқанд ва Қаршига қўшимча “Афросиёб” қатнови йўлга қўйилади, дея хабар берди "O‘zbekiston temir yo‘llari".
Самарқандга қўшимча рейслар 21-22-23-24-25 март кунларига, Қаршига 20-21 март кунларига қўйилган.
Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши: Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26.
776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши: Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.
762-сонли “Тошкент — Қарши” йўналиши: Тошкент 6:59 — Қарши 10:33.
761-сонли “Қарши — Тошкент” йўналиши: Қарши 16:44 — Тошкент 20:20.
Ўзбекистонда Наврўз байрами қандай нишонланади — президент қарори