Ҳиндистонда “Дунё гўзали” гўзаллик танлови бўлиб ўтди. Чехия вакили Кристина Пишкова ғолиб бўлди, деб хабар берди Hindu нашри.
Тадбирнинг финали Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида бўлиб ўтди. Тожни ғолибга аввалги дунё гўзали полшалик Каролина Белявска топширди. Бу йилги мусобақада дунёнинг 115 давлатидан қизлар иштирок этди.
Иштирокчи Чехия Республикасидан иккинчи "Дунё гўзали" бўлди - 2006 йилда бу унвонни унинг ҳамюрти Татяна Кухаржова олган эди.
Ҳиндистон иккинчи бор “Дунё гўзали” танловига мезбонлик қилди. Финал мамлакатда аввал 1996 йилда ўтказилган. Ўтган йили мусобақа Пуэрто-Рикода бўлиб ўтган.