ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Авдеевка озод этилганидан кейин Россия ҳарбийларининг олдинга силжиши натижасида Украина янада кўпроқ ҳудудини йўқотиши мумкин, деб ёзади “Business Insider”.
“Украина ҳали кўп йўқотиши мумкин, чунки Россия ҳарбийлари Авдеевка устидан назоратни қўлга киритгач, олдинга силжишда давом этмоқда”, - дейилади материалда.
Журналистнинг таъкидлашича, рус қўшинлари олдинга силжиш тезлигини пасайтирмаган ва Авдеевкадан кейин бир қанча қишлоқларни озод қилган.
“Украина ресурслари тез тугайди ва агар у ўз вақтида керакли техникаларни олиб, кучли мудофаа қура олмаса, руслар уни осонликча ёриб ўтишади”, - деб таъкидлади кузатувчи.
Февраль ойи бошида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия Қуролли Кучлари раҳбарияти билан бўлиб ўтган селектор йиғилишида Украинанинг январь ойида йўқотишлари 23 минг кишидан ошганини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, Киев ўзининг қолган захираларини жангга ташламоқда ва мудофаа қулашининг олдини олиш учун шошилинч равишда мажбурий сафарбарликни амалга оширмоқда. Шу билан бирга, Россия бўлинмалари олдинга силжиб, назорат зоналарини кенгайтирмоқда.