ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳрида ташкил этилган халқаро мусобақада иштирок этмоқда. Ўзбекистон вакиллари унда дастлабки медалларни қўлга киритди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Таъкидланишича, ортда қолган кун дастурида ўзбекистонлик курашчилар 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Шоҳсупага кўтарилган ўзбекистонлик курашчилар:
Кумуш медаль:
-67 кг: Маҳмуд Бахшуллоев
Бронза медаль:
-53 кг: Шоҳида Аҳмедова
-67 кг: Аброр Атабаев.
Халқаро мусобақа 7-10 март кунлари ўтказилмоқда.