Ўзбекистон ва ЕОИИ

EИК умумий энергия бозорларини тартибга солувчи ҳужжатлар устида ишлашни давом эттирмоқда

Закревский умумий энергетика бозорларини тартибга солувчи ҳужжатлар тўплами устида иш олиб боришни тез орада якунлаш устуворлиги юқори эканлигини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) умумий энергия бозорларини тартибга солувчи ҳужжатлар устида ишлашни давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда комиссия матбуот хизмати.
Нефть ва газ бўйича маслаҳат қўмитасининг 20-йиғилиши иштирокчилари ЕОИИ газ, нефть ва нефть маҳсулотларининг умумий бозорларини шакллантириш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш ҳақида гаплашишди. У Евроосиё иқтисодий комиссияси энергетика департаменти директори Вадим Закревский раислигида ўтказилди.
ЕЭК продолжает работу по созданию общих энергорынков
Закревский умумий энергетика бозорларини тартибга солувчи ҳужжатлар тўплами устида иш олиб боришни тез орада якунлаш устуворлиги юқори эканлигини таъкидлади.
“Масаланинг стратегик аҳамиятини инобатга олган ҳолда, давлатларимиз раҳбарлари томонидан қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш ва 2025 йилгача энергетика интеграцияси бўйича белгиланган мақсадларга эришиш бўйича саъй-ҳаракатларимизни мувофиқлаштириш зарур”, - деди Закревский.
Учрашувда ушбу йўналишдаги мавжуд келишмовчиликлар ҳамда энергетика хавфсизлиги масалалари юзасидан конструктив фикр алмашилди.
Йиғилиш иштирокчилари ёндашувларни яқинлаштириш муҳимлигини ва тезкор қарорларни юқори даражада қабул қилиш зарурлигини таъкидладилар.
Томонлар энергетика соҳасидаги ваколатли органлар раҳбарлари даражасида маслаҳатлашувларни кейинчалик Иттифоқ органлари томонидан кўриб чиқилиши билан давом эттиришга келишиб олдилар.