ТОШКЕНТ, 8 мар - Sputnik. Япония бош вазири Фумио Кисида ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясини қабул қилди.
"Япония Бош вазири Фумио Кисида Жаноби Олийлари томонидан қабул қилинганимиз биз учун шарафдир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий саломларини етказдик. Суҳбатимиз сиёсий мулоқотдан тортиб, маданий алмашинувларгача бўлган кенг кўламли икки томонлама масалаларни қамраб олди", - дейилади хабарда.
Шунингдек Япония ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлари орасида стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳим ўрин тутиши ҳам айтиб ўтилган.