Тошкент метроси учун яна 12та янги вагон олиб келинди

Россиянинг "Метровагонмаш" компаниясининг яна 12 та янги метро поезди Тошкентга етиб келди
Sputnik
ТОШКEНТ, 8 мар – Sputnik. “Тошкент метрополитени” ДУКга Россиянинг "Метровагонмаш" корхонасидан яна 12 та янги вагонлар олиб келинеди олди, деб хабар қилмоқда бермоқда метрополитен матбуот хизмати.
“Йўловчиларга хизмат кўрсатиш қулайлигини таъминлаш мақсадида бугун Тошкентга яна 12 та метро вагонлари етиб келди”, — дейилади метрополитеннинг Телеграм каналида эълон қилинган хабарда.
Ундан ташқари, Тошкент метрополитени тизимида 11 мартдан бошлаб 2та янги бекат - Турон (13 бекат) ва Қипчоқ (14 бекат) бекатлари ишга тушади.
Феврал ойининг охирида ҳам Тошкент метрополитенга ҳар бири тўрт вагондан иборат 3 та янги поезд қабул қилингани, улар асосан "Юнусобод" ва “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишларида фойдаланишга топширилиши ҳақида хабар берган эдик. 2024 йил май ойи охирига қадар яна 8 та метро поездини босқичма-босқич йўлга қўйиш режалаштирилган.
Янги мтеро вагонлари VEB.RF Россия давлат тараққиёт корпорацияси, Россия экспорт маркази АЖ, "Росхимбанк" кредитлари ва Ўзбекистон давлат бюджети маблағлари эвазига амалга оширилмоқда.
Маълумот учун, Тошкент метрополитени ҳар куни 500 мингга яқин одамни (умумий ташиш ҳажмининг қарийб 25 фоизини) ташийди. 50 та станциядан иборат тўртта линия узунлиги 70 километрдан ошади.