Олган маошимга қизимни ўқитаман: Ўзбекистонда биринчи автобусчи аёл орзулари - видео

Ўзбекистонда 2024 йил февралдан бошлаб аёлларга юк автомобиллари ва автобусларни ҳайдашга рухсат берилди.
Sputnik
Автобус ҳайдаб олган маошимга қизимни ўқитаман, - дейди Ўзбекистонда биринчи аёл автобус ҳайдовчиси Саодат Шерматова.

Айни дамда Шерматова автобус ҳайдаш бўйича тажрибали ҳайдовчилар назорати остида синов муддатини ўтамоқда.

Sputnik мухбири автобус паркида бўлиб, ҳайдовчи аёл билан суҳбат қилди. Батафсил видеолавҳамизда танишинг.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2024 йил 12 февралдан бошлаб аёл ҳайдовчиларга "BC" ва "D" тоифали транспорт воситалари, яъни юк автомобиллари автобусларни бошқариш ҳуқуқи берилди.