Макрон Францияда жамоат фикрини Украинага қўшин юборишга тайёрламоқчи – сиёсатчи

Франция учун бундан буён Украина можаросида "қизил чизиқлар" йўқ, деди Макрон.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 мар – Sputnik. Франция президенти Эммануэл Макрон, агар Украинада фронт Одесса ёки Киевга томон силжиса, Париж Украинага қўшин киритиши мумкинлигига жамоатчилик фикрини тайёрламоқда, деди Миллий ассамблея аъзоси, Коммунистик партия раҳбари Фабиен Руссел BFM.TV телеканалида.
"Президент, "агар фронт Одесса ёки Киев томон ҳаракатланса биз қиламиз? Бизнинг аралашувимизда ҳеч қандай чекловлар бўлмаслиги керак" деди. Менимча шу тариқа у Франциянинг бу можарога аралашишига жамоатчилик фикрини тайёрламоқда", деди сиёсатчи.
Депутатнинг фикрига кўра, бугунги кунда "Франция бу можарога шерик бўлиб қолмаслик ва Россия билан тўғридан-тўғри қарама-қаршиликка киришмаслик учун ҳамма нарсани қилиш керак". Лекин Макрон ўз баёнотлари билан эришмоқчи бўлган "стратегик ноаниқлик" Франция можарога аралаша олади, деб ўйлашга имкон беради.
"Мен унга савол бердим: "Можаро бошида сиз шерик бўлмаслик ва Россия билан урушга кирмаслик учун кесиб ўтиб бўлмайдиган қизил чизиқлар бўлиши кераклигини айтдингиз. Бугунги кунда шундай қизил чизиқ борми?” У менга шундай жавоб берди: “Йўқ, энди чегаралар бўлмаслиги керак, можаронинг моҳияти ўзгарди”, — деди Руссел.
Шундай қилиб, коммунистик етакчига кўра, Макрон эртага Франция Россия билан урушга киришиши мумкинлигини аниқ тан олади.
"Бу мени хавотирга солмоқда, чунки бу сўзлар ёрдамида у ҳарбий эскалацияда иштирок этмоқда, чунки бу ҳар сафар ушбу можарони глобал қўзғатишга янги қадам бўлади ва бу хавфли", - дея қўшимча қилди депутат.
Бир кун аввал Франция президенти мухолифат етакчилари билан музокаралар ўтказиб, уларни Украинани қўллаб-қувватлаш кучайишини қўллаб-қувватлашга кўндиришга уринди. Аммо мухолифат раҳбарлари ва президент Киевни қўллаб-қувватлаш чоралари бўйича келишувга эриша олишмади, партия етакчилари эса Макронни Парижни Украинадаги можарога тортишдан огоҳлантирди.
Февраль ойи охирида Макрон "Россиянинг бу урушда ғалаба қозонишига йўл қўймаслик учун ҳамма нарсани қилишини" айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Ғарб давлатлари раҳбарлари Украинага қўшин киритиш имкониятини муҳокама қилган, бироқ ҳозирча консенсусга эришилмаган.
Шундан сўнг Европанинг бир неча давлатлари, жумладан Германия Украинага қўшин юборишга қарши баёнотлар билан чиқди. Франция ичидаги барча партия такчилари ҳам президентнинг бу позициясига қарши бўлдилар.
Кремль воқеаларнинг бундай ривожланиши муқаррар равишда Россия ва НАТО ўртасида тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашувга олиб келишини айтган эди.