Канадада украин нацистлари ёдгорлиги олиб ташланди

Украина ОАВлари канадаликларни "Украинанинг юзига тупуришда" айблашмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 мар - Sputnik. Канадада Украинанинг СС "Галиция" дивизияси аскарлари хотирасига ўрнатилган ёдгорлик олиб ташланди. Демонтаж сабаби айтилмаган.

Украина ОАВлари канадаликларни аллақачон "Украинанинг юзига тупуришда" айблашмоқда.
Ушбу ёдгорлик Канаданинг Оквилдаги Украина имигрантлари қабристонида 1988 йилда ўрнатилган. Қайд этилишича, ўшандан бери уни олиб ташлаш бир неча бор талаб қилинган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг кузида СС "Галиция" дивизиясининг собиқ аскари Ярослав Гунка Канада парламентида шарафланганидан кейин дунёнинг кўплаб мамлакатларида бу қораланган эди. Россияда буни "шармандалик" деб аташди.