ТОШЕНТ, 8 мар - Sputnik. Ўтган ҳафтада (2 мартдан 8 мартгача) Россия Аэрокосмик кучлари ва ҳаво мудофаа тизимлари Украинанинг 800 тага яқин дронлари ва бошқа учар қуролларини уриб туширди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Ҳафта давомида Украина Ҳарбий-ҳаво кучларининг МиГ-29 самолёти, Буюк Британияда ишлаб чиқарилган бешта “Storm Shadow” қанотли ракеталари, АҚШда ишлаб чиқарилган "Patriot" зенит ракетаси, 7 та "Hammer" бошқариладиган бомбалари, 33 та HIMARS ракеталари, шунингдек, 796 та учувчисиз аппаратларини уриб туширишди", - дейилади хабарда.
Махсус операция бошланганидан бери Украинанинг жами 576 та ҳарбий самолёти, 267 та вертолёти, 14 658 та учувчисиз аппарати, 482 зенит-ракета қуроллари, 15 400 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникаси, 1234 та кўп ракетали тизимлари ва 19 498 дона бошқа махсус ҳарбий техникаси йўқ қилинди.