ТОШКЕНТ, 8 мар - Sputnik. 8 март байрами арафасида Sputnik мураккаб ва ноодатий касбларда ишлаётган аёллар билан суҳбат қилди.
Навбатдаги қаҳрамонимиз - кинолог Виолетта Муравьева.
Навбатдаги қаҳрамонимиз - кинолог Виолетта Муравьева.
Унинг сўзларига кўра, ҳайвонлар билан ишлашда, биринчи навбатда, уларга меҳрли бўлиш керак. Виолетта соҳага кириб келган вақтларида кўплаб қийинчиликларни бошдан кечирган.
“Бу соҳада аёлларни кўриш кўпчиликка эриш туюлган. Улар мени бу ишни эплолмайсан деб фикримдан қайтаришга ҳаракат қилишарди. Аммо ҳайвонларга бўлган муҳаббатим туфайли бу ишни уддаладим” – деди у.
Виолеттанинг отаси ҳам кинолог бўлган, лекин у ўз қизининг ушбу ишда ишлашини хоҳламайди.
Менинг қизим ушбу ишда ишлашини хоҳламаган бўлардим, чунки бу жуда оғир иш. Аммо унга таъқиқлашга ҳаққим йўқ, бундай қарорни ҳар бир инсоннинг ўзи қабул қилади, - дейди Виолетта.
Кинолог айтишига кўра, итларга баъзи одамларга қараганда кўпроқ ишониш мумкин. Улар ўзига меҳрибон бўлган инсонга жуда содиқ бўлишади ва ҳатто энди туғилган болаларини ҳам ишониб топшириши мумкин.
Виолетта шунингдек, итларни соғлом дунёга келтириш ва парвариш қилиш сирларини ҳам айтиб берди. Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.