Москвадаги синагогага ҳужум тайёрлаётган террорчилар йўқ қилинди — ФХХ

Жиноятчилар ИШИД* ҳалқаро террорчи гуруҳининг Афғонистонда жойлашган бўлинмасига тегишли бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Москвадаги синагогага ҳужум уюштиришни режалаштирган террорчилар Калуга вилоятида йўқ қилинди, деб хабар берди Россия Федерал хавфсизлик хизмати.
“Террорчилар қўлга олиниш вақтида ФХХ ходимларига қуролли қаршилик кўрсатган ва натижада жавоб ўқлари билан зарарсизлантирилган”, — дейилади хабарда.
ФХХ аниқлашига кўра, жиноятчилар ИШИД* халқаро террорчи ташкилотининг Афғонистондаги, Россияда тақиқланган "Вилоят Хуросон"* бўлимига алоқадор бўлган. Улар керакли маълумотларни тўплаш вақтида хавфсизлик кучлари эътиборига тушган.
Радикаллар яшаш жойида ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, шунингдек, қўлбола портловчи мослама ясаш учун бутловчи қисмлар мусодара қилинган.

Калуга вилояти вилояти Тергов бўлими бир гуруҳ шахслар томонидан террорчилик ҳужумига тайёргарлик кўриш (ЖКнинг 30-моддаси 1-қисми, 205-моддаси 2-қисми) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

*Россияда тақиқланган террорчи гуруҳ