ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Росстандарт ҳамкорликни ошириб, қўшма тадбирлар тайёрламоқда. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси хабар берди.
Агентлик директори Акмал Жуманазаров ва Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги савдо вакили Константин Злигостев икки томонлама ҳамкорликнинг кейинги йўналишларини муҳокама қилди.
Агентлик директори Акмал Жуманазаров ва Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги савдо вакили Константин Злигостев икки томонлама ҳамкорликнинг кейинги йўналишларини муҳокама қилди.
© Торговое представительство России в Узбекистане
“Кун тартибидаги муҳим масалалар бўлажак қўшма тадбирларни ўтказиш ва Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Росстандарт ўртасидаги ҳамкорлик дастурини амалга ошириш масалалари бўлди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология соҳасида ихтисослаштирилган ўқув марказлари ва олий таълим муассасаларининг ўзаро ҳамкорлиги муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Росстандарт ўртасидаги ҳамкорлик дастури 2023-2025 йилларда стандартлаштириш, метрология, техник тартибга солиш, назорат, мувофиқликни баҳолаш, таълим ва фан каби соҳаларда 30 дан ортиқ қўшма тадбирларни ўтказишни назарда тутади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2024 йил февраль ойидаги тегишли қарори билан Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури, шунингдек, техник регламентларни қайта кўриб чиқиш ва янгилаш дастурини тасдиқлаган эди.