Украина Ғарбдан тақиқланган кимёвий моддалар олади — Россия Саноат ва савдо вазирлиги

Саноат ва савдо вазирлиги: Ғарб тақиқланган заҳарли моддаларни яратади ва Украинага етказиб беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Россия билан стратегик барқарорлик бўйича мулоқотни бошлаш истагини билдирган Ғарб давлатлари, аслида, конвенция доирасида тақиқланган жанговар заҳарли моддаларни ишлаб чиқувчилар ва Украинага етказиб берувчилардир. Бу ҳақда Россия Федерацияси саноат ва савдо вазирлиги раҳбари ўринбосари Кирилл Лисогорский маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Текширувлар натижаларига кўра, стратегик барқарорлик бўйича биз билан мулоқот бошлаш истагини билдирган Ғарб давлатлари, аслида, Украинага конвенция бўйича тақиқланган кимёвий жанговар воситаларни ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар эканлиги аллақачон аён бўлди”, — деди Лисогорский.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ RT телеканали Украина Мелитопол ошхоналарида овқатга заҳарли моддалар аралаштириб, у ерда қирғин уюштирмоқчилиги ҳақида хабар берган эди. Эфирда Киев томонидан ёлланган бир киши кимёвий моддалар сақланаётганини кўрсатди. Таҳлил шуни кўрсатдики, бу АҚШда яратилган BZ кимёвий жанговар агентининг аналоги. Захирадаги тиббий хизмат полковниги Михаил Супотницкийнинг айтишича, моддани фақат давлат ҳарбий марказларида синтез қилиш мумкин.