"Энг ёмон сценарий": Европа Иттифоқи Украина орқали газ транзити юзасидан хавотир билдирди

Politico: Еврокомиссия Украина орқали газ транзитини тўхтатиш хавфини баҳолади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Шу йил охирида Россия газининг Украина орқали транзитини тўхтатиш ушбу ёқилғи етказиб беришга тўлиқ боғлиқ бўлган Европа Иттифоқи мамлакатлари учун даҳшатли оқибатларга олиб келади. Бу ҳақда Politico Европа комиссиясининг махфий ҳужжатига таяниб маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Бу шуни англатадики, Европа Иттифоқи тез орада ўзининг умумий газ импортининг қарийб беш фоизини, асосан, марказий ва жануби-шарқий Европадан йўқотади. Агар бу йўқотиш узоқ давом этган совуқлар фонида содир бўлса, ҳужжатга кўра, бу Украина орқали газ транзитига таянадиган мамлакатлар учун “энг ёмон сценарий” бўлади”, — деб таъкидлади нашр.
Қайд этилишича, Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши муқобил йўналишларни излаш ҳисобига газ импорти харажатларининг ошишига олиб келади, ёқилғини сақлаш харажатлари эса “бу диверсификацияни қийин ва қимматроқ қилади”, дейилади материалда. Нашр энг катта хавф остида Австрия, Венгрия ва Словакия бўлишини таъкидлаган.