Саидов ва Лавров Туркияда учрашув ўтказди

Саидов ва Лавров Анталия Дипломатик форуми доирасида учрашув ўтказди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Бугун, 2 март куни учинчи Анталия Дипломатик форуми доирасида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Россия ТИВ хабар берди.
Томонлар Россия-Ўзбекистон муносабатларининг айрим долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги томонларни қизиқтирган қатор масалалар, жумладан, МДҲ ва ШҲТдаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар.
Сергей Лавров ва Бахтиёр Саидов икки давлат раҳбарларининг келишувларига мувофиқ Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликнинг юқори динамикасини таъминлашга содиқ эканликларини тасдиқладилар.
Маълумот учун, 1-3 март кунлари Анталия Дипломатик форуми ўтказилмоқда.