Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

“Ғарб” гуруҳи Швеция пиёдалар жанговар машинаси ва АҚШ “Ҳаммер”ини йўқ қилди

Швеция пиёдалар жанговар машинаси ва Америка “Ҳаммер”и йўқ қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. “Ғарб” гуруҳининг “Ланцет” ўқ-дорилари операторлари Швеция пиёдалар жанговар машинаси ва Америка “Ҳаммер”ини йўқ қилди, дея хабар берди “Ғарб” гуруҳи матбуот маркази раҳбари Иван Бигма.
“Ланцет” ўқ-дорилари операторлари Швеция пиёдалар жанговар машинасини ва Америка “Ҳаммер”ини йўқ қилишди”, - деди у.
Бигма, шунингдек, гуруҳ артиллерияси батареяга қарши жангда тўртта артиллерия қуроли, жумладан “Мста-Б” гаубицаси, иккита “Гвоздика” ўзиюрар артиллерия қурилмаси ва АҚШда ишлаб чиқарилган М777 гаубицасини йўқ қилганини айтди.
“Пул - армиянинг мушаклари”: Украина Қуролли Кучларининг мавжудлигига ким тўлайди?