ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Украина ҳукумати Украина Қуролли Кучларининг фронтдаги муваффақиятсизликлари, жумладан Авдеевканинг йўқотилиши туфайли Россия билан музокараларни бошлашга қарор қилиши мумкин, деб ёзади Коннор Эколс Responsible Statecraft нашри учун мақоласида.
“Украина позициясининг ўзгариши яқинда Авдеевкадан қочиб кетган унинг Қуролли Кучлари учун вазият қанчалик умидсиз бўлиб қолганидан далолат беради”, - деди у.
Украинадаги музокараларга муносабат ўзгарганига мисол сифатида Коннор Владимир Зеленский идораси раҳбари Андрей Ермакнинг яқинда Россияни Украина “тинчлик формуласи” бўйича иккинчи саммитга таклиф қилиш мумкинлиги ҳақидаги баёнотини келтирди. Бундан ташқари, унинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлардан ҳарбий ёрдамнинг йўқлиги ҳам Киевни можарони тинч йўл билан ҳал этиш масаласини муҳокама қилишга ундамоқда.
Москва музокараларга тайёр эканини бир неча бор билдирган, бироқ Киев уларга қонунчилик даражасида тақиқ жорий қилган. Аввалроқ Кремль Украинадаги вазиятнинг тинч йўналишга ўтиши учун ҳозирда ҳеч қандай шарт-шароит йўқлигини, Россия учун мутлақ устуворлик махсус операция мақсадларига эришиш эканлигини, ҳозирча бу фақат ҳарбий йўл билан амалга оширилишини таъкидлаган эди. Кремль таъкидлаганидек, Украинадаги вазият тинч йўналишга ўтиши мумкин, агар де-факто вазият ва янги воқеликлар ҳисобга олинса, Москванинг барча талаблари ҳаммага маълум.