Ўзбекистон ёшлари Бутунжаҳон ёшлар фестивалида иштирок этмоқда

Ёшлар фестивалида иштирок этаётган ўзбекистонлик талабалар ўз фикри билан баҳам кўришди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Ўзбекистонлик 200га яқин талабалар шу кунларда Россияда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон ёшлар фестивалида иштирок этмоқда.
Сочи яқинидаги Сириус шаҳарчасида бўлиб ўтаётган фестивалда дунёнинг кўплаб мамлакатларидан минглаб ёшлар иштирок этмоқда. Тадбир 7 мартга қадар давом этади.