ТОШКЕНТ, 29 фев — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатларнинг савдо-саноат палаталари вакиллари бирлашмада кооперацияни молиялаштириш механизмини ишга туширишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Россия Савдо-саноат палатаси.
ЕОИИда саноат кооперациясини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги йиғилишда ҳар бир палата томонидан амалга оширилиши лозим бўлган аниқ қадамлар муҳокама қилинди. Бунда лойиҳа идораси ва янги қўллаб-қувватлаш механизмида иштирок этувчи молия ташкилотлари ўртасида мулоқот ўрнатиш мақсад қилинган.
“Лойиҳа идораси аъзолари ЕОИИ корхоналарининг ҳамкорлик лойиҳалари билан ишлаш ҳолатини янгилашди ва унинг фаолияти натижаларини ахборот билан тарғиб қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқишди”, — дейилади хабарда.
Айни пайтда қўшма ҳамкорлик лойиҳаларини кўриб чиқиш учун эксперт гуруҳи тузилмоқда. Шу муносабат билан Россия Савдо-саноат палатаси молия-саноат ва инвестиция сиёсати бўйича кенгаши раиси Владимир Гамза унинг тузилмаси ва иш тартиби бўйича таклифларини тақдим этди.
Лойиҳа офисининг навбатдаги йиғилиши ЕОИИга аъзо мамлакатлардан бирида жойида ўтказилиши режалаштирилган.