ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Америкалик тадбиркор Илон Маск Х ижтимоий тармоғида АҚШ миграция муаммоларидан келиб чиқиб, бутун дунёдан энг хавфли жиноятчилар бошпанасига айланганини айтди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Маск аввалроқ ҳам Байден маъмуриятини “ноқонуний миграцияни фаол тарғиб қилаётгани” учун танқид қилган эди. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти чегараларни ҳимоя қилиш ўрнига "қизил пойандоз тўшамоқда".
Шу билан бирга, Маск қонуний иммиграциянинг ўсишини қўллаб-қувватлайди ва бунга қарши эмас, балки "кўп сонли тасдиқланмаган одамлар Американи сув босаётганига қарши".
“Шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни (исталган давлатдан) улоқтириб юбориш, жанубий чегарани (АҚШ – таҳр.) кесиб ўтиш ва “бошпана” сўраш имконияти Американи дунёдаги энг хавфли жиноятчилар бошпанасига айлантирди!”, —деб ёзади Маск.
Сўнгги ойларда АҚШда ноқонуний миграциянинг рекорд даражаси кузатилди, чегара расмийлари ўтган декабрь ойида 302,000 ноқонуний чегарани кесиб ўтишни қайд этди, бу бир ой ичида энг катта рақам. Бундан ташқари, АҚШни Байден бошқарган уч йил давомида ноқонуний муҳожирларнинг рекорд сони қайд этилган.