Афғонистонда Қўштепа канали жадаллик билан қурилмоқда, бу каналга Амударёнинг йиллик оқимининг чорак қисми бурилади. Режадаги 285 км.дан 108 км узунликдаги биринчи участка ишга туширилди.
Айни пайтда "Толибон"лар* канални эскирган технологиялар ёрдамида қурмоқда. Шунга кўра, Амударёдан реал сув олиш режалаштирилганидан анча юқори бўлиши мумкин.
Бу ҳолат Марказий Осиё ва хусусан Қозоғистондаги сув хўжалиги фаолиятига қандай таъсир қилади? Бу сўнгги йилларда сув танқислиги билан боғлиқ мураккаб вазиятни қай даражада оғирлаштириши мумкин? Бу каналнинг қурилиши Орол денгизининг келажакдаги тақдирига қандай таъсир қилиши мумкин? Шу ва бошқа саволларга Sputnik Қозоғистон мультимедиа матбуот марказида учрашув иштирокчилари жавоб беришди.
Маърузачилар: “Шарқ-Ғарб” халқаро геосиёсий прогнозлаш маркази бош эксперти Руслан Казкенов, Ўзбекистон Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги Дипломатик академия директори, сиёсий фанлар доктори Абдусамат Ҳайдаров.
*ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида