Зеленский Украина Қуролли кучлари ҳақида муҳим баёнот берди

Зеленский Украина қуролли кучлари АҚШ ёрдамисиз мудофаасини ушлаб туролмаслигини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Украина Қуролли кучлари АҚШ ёрдамисиз ўзини ҳимоя қила олмайди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский CNN телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Одамлар тайёр бўлади, лекин ўқ-дорилар тайёр бўлмайди, бригадалар тайёр бўлмайди... нафақат бизнинг қарши ҳужумимизга, балки улар мудофаага, кучли бўлишга тайёр бўлмайди. Бу жуда қийин бўлади", — деди у.
Зеленский Украинанинг жанг майдонидаги позицияси АҚШ ёрдамига боғлиқлигини қўшимча қилди.
“Ҳаракат, муваффақият, юксалиш – ҳаммаси АҚШга боғлиқ”, — дейди у.
Америка расмийларининг таъкидлашича, декабрь ойида улар Украинани қўллаб-қувватлаш учун маблағни тугатган ва Конгресс янги ажратмаларни тасдиқламагунча, улар қурол ва ўқ-дорилар билан таъминлай олмайди.
Зеленский АҚШ ёрдам бермаса, унинг Б режаси йўқлигини тан олди