ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) 2023 йилда чакана савдо айланмаси 2022 йилга нисбатан 6,6 фоизга ўсди, дея хабар беради ЕИК матбуот хизмати.
Евроосиё иқтисодий комиссиясининг Статистика департаменти 2023 йилнинг январь-декабрь ойлари учун Евроосиё иқтисодий иттифоқининг асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари бўйича таҳлилий шарҳини эълон қилди.
“ЕОИИга аъзо давлатларнинг чакана савдо айланмаси (барча савдо каналлари орқали) 2023 йилнинг январь-декабрь ойларида 2022 йилнинг январь-декабрига нисбатан 6,6 фоизга ошди”, — дейилади ҳисоботда.
ЕОИИга аъзо давлатларда чакана савдонинг ўсиши:
Арманистон - 14,2%;
Қирғизистон – 11,5%;
Беларусь - 8,5%;
Қозоғистон – 7,7%;
Россия - 6,4%.