Ўзбекистон ва ЕОИИ

Россия МДҲда Қирғизистондан аёллар курткаларини сотиб олишда етакчи бўлди

ЕОИИ мамлакатлари Қирғизистонда ишлаб чиқарилган аёллар курткаларининг асосий бозори бўлиб қолмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари Қирғизистонда ишлаб чиқарилган аёллар курткаларининг асосий бозори бўлиб қолмоқда – экспортнинг 96 фоизи фақат Россия ҳиссасига тўғри келади. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон республика Миллий статистика қўмитасига таяниб хабар берди.
Қирғизистондан курткалар импорти бўйича Россия МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Ўтган йили республикадан Россия Федерациясига аёллар устки кийимларини етказиб бериш ҳажми беш баравар ошди.
Экспортнинг умумий ҳажми 3 миллион доллардан ошди. Шу билан бирга, Россияда ўтган йил давомида аёллар устки кийимлари савдоси ўтган йилга нисбатан беш баробарга юқорилади.
Хитой импорт қилувчи давлатлар орасида иккинчи ўринда турмоқда, бу умумий экспортнинг 3% ни ташкил қилади. Республика аёллар курткаларини Ўзбекистон, Чехия, Эстония ва Италияга ҳам етказиб беради.