ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Қатар пойтахтида “Ҳунарманд Ўзбекистон: толалардаги анъана” кўргазма лойиҳаси иш бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди.
Жамғарма Доҳа дизайн биенналесида “Ҳунарманд Ўзбекистон: толалардаги анъана” кўргазма лойиҳасини тақдим этди.
Қатарда Ўзбекистоннинг бой ҳунармандчилик анъаналари намойиш этилмоқда
© Фонд развития культуры и искусства Узбекистана
Қайд этилишича, кўргазма қўл меҳнатининг 49 та намунасидан иборат бўлиб, уларнинг марказини ливанлик дизайнер Нада Дебс ва ўзбекистонлик уста Сирожиддин Раҳматуллаев ҳамкорлигида яратилган асар ташкил этади. Улар биргаликда ташриф буюрувчиларга анъанавий айвон сўрисининг замонавий талқинини тақдим этишмоқда.
Қатарда Ўзбекистоннинг бой ҳунармандчилик анъаналари намойиш этилмоқда
© Фонд развития культуры и искусства Узбекистана
"Нада ва Сирожиддиннинг муштарак ишлари миллий устачиликнинг замонавий дизайн билан уйғунлиги натижаси бўлиб, Ўзбекистон санъатидаги кейинги ривожланишни намойиш этади", — дейилади хабарда.
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг сўзларига кўра, ушбу тадбирда ҳам маҳаллий, ҳам минтақавий, ҳам глобал миқёсда дизайн соҳасига оид илғор тажрибалар алмашинуви бўлиб ўтади.
"Crafting Uzbekistan: Tradition in Threads” кўргазмасида Ўзбекистоннинг бой ҳунармандчилик анъаналари билан замонавий ижод уйғунлигини намойиш этмоқдамиз. Кўп асрлик тарихга эга ҳунармандчилигимизнинг бебаҳо мероси бизни анъана ва маданиятимизни асраб-авайлашга ундайди", — деб ёзади Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида.
Қатарда Ўзбекистоннинг бой ҳунармандчилик анъаналари намойиш этилмоқда
© Фонд развития культуры и искусства Узбекистана
Доха дизайн биенналесининг “Минтақавий дизайн афзаллиги тантанаси” номли устувор мавзусини қўллаб-қувватлаш мақсадида Жамғарма Баҳрайннинг “Shepherd” студияси билан ҳамкорликда ўзбек санъатининг анъанавий турлари ва ранг-баранглигига мурожаат этувчи “оптик сатҳ” ғоясини ишлаб чиқди.
Қатарда Ўзбекистоннинг бой ҳунармандчилик анъаналари намойиш этилмоқда
© Фонд развития культуры и искусства Узбекистана
Кўргазма 30 мартгача давом этади.