ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг F-16 қирувчиларини Украинага ўтказиш ва улардан Россия ҳудудига зарбалар беришда фойдаланиш ҳақидаги баёнотлари Шимолий Атлантика альянси ва Москва ўртасида тўғридан-тўғри тўқнашув эҳтимолини оширмоқда, деб ёзди сенатор Алексей Пушков ўзининг Telegram каналида.
“НАТО кескинлашув йўлидан бормоқда. <…> НАТО учун Россия билан тўғридан-тўғри тўқнашув хавфи ортиб бормоқда”, - деди у.
У, шунингдек, Ғарб фронтдаги вазиятни ўзгартиришга астойдил ҳаракат қилаётганини, бунинг учун барча янги турдаги қуролларни етказиб бераётганини таъкидлади. Бироқ, унинг қўшимча қилишича, ҳеч қандай қурол, жумладан F-16 қирувчилари Украина Қуролли Кучларига муваффақият келтирмайди.
Бир кун аввал Дания бош вазири Метте Фредериксен илк F-16 қирувчилари баҳорда Украина Қуролли Кучларига топширилиши мумкинлигини айтди. Сиёсатчининг сўзларига кўра, фақатгина техник хизмат кўрсатиш учун инфратузилманинг йўқлиги уларни ўтказишга тўсқинлик қилмоқда.