Ўзбекистон ва ЕОИИ

Ўтган йилда ЕОИИ мамлакатлари ялпи ички маҳсулоти 2,4 триллион долларга етди

Евроосиё иқтисодий комиссияси таҳлилчиларининг маълумотига кўра, Евроосиё иқтисодий иттифоқида саноат ишлаб чиқариши, бажарилган қурилиш ишлари ҳажми ва чакана товар айланмаси ҳам ошган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. 2023 йилнинг январь-декабрь ойларида ЕОИИ ялпи ички маҳсулоти 3,8 фоизга ўсди ва 2,4 триллион долларга етди, дея хабар берилди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) сайтида.
ЕИК Статистика департаменти Евроосиё иқтисодий иттифоқининг асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари бўйича таҳлилий ҳисоботни эълон қилди.

“2023 йилнинг январь-декабрь ойларида ЕОИИда саноат ишлаб чиқариши 3,7 фоизга, бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 8,6 фоизга, чакана савдо айланмаси эса 6,6 фоизга ўсди. 2023 йилнинг январь-декабрь ойларида ялпи ички маҳсулот, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 2 391,9 миллиард АҚШ долларини (2022 йил январь-декабрь даражасига нисбатан 103,8 фоиз) ташкил этди”, — дейилади ҳужжатда.

ЕОИИда рўйхатга олинган ишсизлик даражаси ишчи кучининг 0,8 фоизини ташкил этди.