ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Владимир Зеленский Fox News телеканалига берган интервьюсида, агар АҚШ Украинага ёрдам бермаса, унда Б режаси йўқлигини тан олди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Зеленскийдан Қўшма Штатлар Украинага ёрдам бермаган тақдирда, уни қайтариб олиш имконияти бор-йўқлиги сўралган. У Б режаси бор-йўқлигига тўғридан-тўғри жавоб бера олмади.
"Биз шунга ўхшаш нарсани топишимиз керак, албатта, топамиз, биз шунчаки турмаймиз, омон қолишимиз керак. Биз параллел қадамлар, параллел чизиқлар топишимиз керак”, — деди Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, Ғарб ёрдамисиз Украина қўшинлари тобора кўпроқ йўқотишларга дучор бўлади.
Оқ уй АҚШ Конгресси аъзоларини ташаббус кўпчиликни ташкил этувчи демократлар Сенат томонидан маъқулланганидан сўнг, хорижий иттифоқчиларга, жумладан, Украинага ёрдамни тиклаш учун 60 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратувчи қонун лойиҳасини зудлик билан маъқуллашга чақирмоқда. Ўз навбатида, Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон палатани Киевга ёрдам бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилишга мажбурлаш мумкин эмаслигини таъкидлади.