ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Тошкентда SputnikPRO ўқув модули бўлиб ўтади. Унга “Россия сегодня” ХАА бош муҳаррири ўринбосари Наталья Лосева раислик қилади.
Модуль иштирокчилари медиа йўналишларини муҳокама қилишади, шунингдек, замонавий форматлардан фойдаланган ҳолда муҳим масалалар ҳақида гапиришни ўрганишади.
Тадбир 28 февраль куни соат 10.00 да Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факултети биноси, 127-хонада бўлиб ўтади.
Манзил: Тошкент ш. Лутфий кўчаси, 8-уй.
Иштирок этишни хоҳловчилар +99891 008 12 14 рақамига мурожаат қилишлари мумкин.
Маълумот учун, SputnikPro – Sputnik агентлиги ташаббуси билан ОАВ соҳасидаги халқаро таълим лойиҳасидир. Бу журналистлар, матбуот котиблари, блогерлар ва олий ўқув юртларининг ихтисослаштирилган бўлимларининг юқори курс талабалари учун энг яхши рус ва хорижий ОАВ менежерлари, экспертлари ва етакчи агентлик мутахассислари томонидан ўтказиладиган ноёб семинарлар, маърузалар ва маҳорат дарслари тизимидир.
SputnikPro ўқув модуллари аллақачон 24 та давлатда тўла вақтли форматда ўтказилган: Арманистондан Ҳиндистонгача, Грециядан Хитойгача. Умуман олганда, 2018 йилнинг март ойидан буён лойиҳада 80 мамлакатдан 10 мингдан ортиқ киши иштирок этди.