Шавкат Мирзиёевни Қозонда қандай кутиб олишди — фото

Давлат раҳбарини Татаристон Бош вазири Алексей Песошин ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозон шаҳрига келди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Абдулла Тўқай номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини Татаристон Бош вазири Алексей Песошин ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Президент Узбекистана прибыл в Российскую Федерацию

"Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон президенти Россия президенти билан музокара ўтказади", — дейилади хабарда.

Президент Узбекистана прибыл в Российскую Федерацию
Сўнг етакчилар 21 февраль – 3 март кунлари Қозонда ўтказиладиган “Келажак ўйинлари” биринчи халқаро мультиспорт мусобақаларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этишади.
Маълумот учун, Россияда илк бор ташкил этилаётган ва 21 февраль – 3 март кунлари бўлиб ўтадиган “Келажак Ўйинлари” спортнинг анъанавий турлари, илмий ишланмалар ва рақамли технологияларни ўзида мужассам этган мусобақадир. Ушбу йирик спорт тадбирида 107 та мамлакатдан 227 та жамоа, шу жумладан Ўзбекистон спортчилари иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг 5-7 октябрь кунлари расмий ташриф билан Россияда бўлган эди. Ўзбекистон президентининг ташрифи 5 октябрь куни Қозон шаҳридан бошланди. У ерда Шавкат Мирзиёев Россия - Ўзбекистон учинчи минтақалараро форумида иштирок этди ва Татаристон саноат салоҳияти кўргазмасини томоша қилди. Шунингдек Татаристон раҳбари Рустам Минниханов билан учрашди.
Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Россия ҳукумат муассасалари, уюшма ва компаниялари орасида жами 24 та ҳужжат имзоланди. Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев Кремлда бўлиб ўтган музокара якунлари бўйича қўшма баёнот қабул қилишди.