Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Денис Мантуров давлат етакчисига Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Ҳукумати раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссия ҳамраиси Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Музокаралар аввалида Денис Мантуров давлат етакчисига Россиянинг амалдаги президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон президентининг 2023 йил 5-7 октябрь кунлари Россияга расмий ташрифи якунида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича эришилган келишувлар ва қабул қилинган битимларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
"Учрашувда икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми ўтган йил якунларига кўра 6,6 фоизга ошгани мамнуният билан қайд этилди. Саноат, энергетика, транспорт, металлургия, кимё, фармацевтика ва бошқа тармоқларда қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда", — дейилади хабарда.
Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Ўзаро савдонинг ўсиш суръатларини давом эттириш, кооперация лойиҳаларини, шу жумладан жорий йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида учинчи бор ўтказиладиган “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси негизида янада илгари суриш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.