ТОШКEНТ, 19 фев – Sputnik. Шу йилнинг охиригача чиқинди ва қора металл парчаларини Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) божхона ҳудудидан ташқарига фақат Россия чегарасидаги тўққизта денгиз ўтказиш пункти орқали олиб чиқиш мумкин. Бу бўйича мамлакат бош вазири Михаил Мишустин тегишли қарорни имзолади.
“Россия Федерациясидан Евроосиё иқтисодий иттифоқи божхона ҳудуди ташқарисига чиқинди ва қора металл лом парчаларини чиқариш... фақат Россия Федерацияси давлат чегараси орқали денгиз ўтказиш пунктларидан иловага мувофиқ рўйхат бўйича амалга оширилади”, – дейилади ҳужжат матнида.
Денгиз портларига Архангельск, Санкт-Петербургнинг Катта порти, Владивосток, Дудинка, Калининград, Корсаков, Магадан, Мурманск ва Петропавловск-Камчатский киради.
Қарор эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради ва 2024 йил 31 декабргача амал қилади.