ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Украина Россия газининг транзити учун "Газпром"дан пул олади, Россия тажовузкор эканини айтади, пулни эса нақд қилади, улар у учун "ҳидсиз". Бу ҳақда Россия президенти Владимир Павел Зарубинга берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Газ қувурининг бир линияси Украина орқали ўтади. Аммо яна бошқаси бор-ку. Уни Украина томони ёпди - биз эмас, улар ёпди. Лекин ёпилишидан нима маъно бор? Қанчалик ғалати туюлмасин, транзит учун биздан пул олишади. Тажовузкор-тажовузкор, лекин пулнинг ҳиди йўқ. Улар транзит учун пул олишади. Шу холос. Бу ҳақда ҳам кам одам гапиради. Улар "Газпром"дан пул олишадими? Олишади”, — деди Путин.