ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. “Россия Сегодня” медиа гуруҳи бош директори Дмитрий Киселёв Россия етакчиси Владимир Путиннинг америкалик журналист Такер Карлсон билан тарихий интервьюсидан сўнг давлатлар ўртасидаги мулоқотни давом эттириш мақсадида АҚШ президенти Жо Байденга интервю олиш учун сўров юборди. У бу ҳақда "Россия 1" телеканалининг "Вести недели" дастурида маълум қилди.
Киселевнинг сўзларига кўра, сўров Вашингтондаги Оқ уйга юборилган.
“Биз мамлакатларимизда бир-бирини тинглаш ва эшитиш имконияти етишмаётганига ишонамиз ва Россия президенти Владимир Путин америкалик аудиторияга қаратилган интервьюга розилик бериб, муносиб ўрнак кўрсатди, деб ҳисоблаймиз... Интервьюни мен, “Россия Сегодня” медиа гуруҳи бош директори ва мамлакатнинг энг машҳур “Россия 1” телеканалидаги “Вести недели” энг юқори рейтингли ахборот-таҳлилий якшанба дастури бошловчиси Дмитрий Кисёлев олишни режалаштирмоқдаман”, —дейилган сўров хатида.
Интервью хорижий тилларга таржима қилиниши ва РИА Новости Telegram-каналида, ria.ru веб-сайтида ва Россия ҳамда бутун дунё бўйлаб медиа гуруҳининг кўплаб медиа платформалари ва ижтимоий тармоқларида тарқатилиши режалаштирилган.
Карлсон февраль ойида Россия раҳбари билан суҳбатлашиш учун Москвага келган эди. У 9 февралга ўтар кечаси эълон қилинди. Икки соатлик суҳбатнинг салмоқли қисми Украина можароси ва Россиянинг АҚШ, НАТО ва Ғарб билан муносабатларига бағишланади. Интервью Х ижтимоий тармоғида 200 миллиондан ортиқ кўрилди.
“Умуман олганда, АҚШ президенти Байден буларнинг барчасига яхши жавоб бериши керак. Оқ уй учун энг яхши ва энг самарали вариант россиялик журналист билан ойна интервьюси бўлади. Бизда айтишадию - ёзнинг булбулидек жавоб кутамиз...” — деди Киселев ўз дастурида.