Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия Курск вилоятида Украина дронини уриб туширди

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, кеча тунда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украинанинг 33 та дронини тутиб, йўқ қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Курск вилоятининг Курчатов шаҳри яқинида Украина дронини уриб туширди, дея хабар берди Курск губернатори Роман Старовойт ўзининг Telegram каналида.
“Бугун эрталаб Курчатов яқинида ҳаво мудофааси Украина дронини уриб туширди. Қурбонлар ва вайроналар йўқ. Ҳимоячиларимизга раҳмат айтаман!” - деб ёзган у.
Курчатовда жойлашган Курск атом электр станцияси нормал ишламоқда, фон радиацияси ошиб кетмаяпти, дейилади станциянинг "ВКонтакте" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, кеча тунда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украинанинг 33 та дронини тутиб, йўқ қилди: бири Курск вилояти осмонида, қолганлари Калуга, Воронеж, Брянск ва Белгород осмонида.