Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИда саноат ишлаб чиқариш ҳажми қанчага ўсди?

Евроосиё иқтисодий иттифоқида саноат ишлаб чиқариш ҳажми 3,7 фоизга ўсди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. 2023 йилнинг январь-декабрь ойларида Евроосиё иқтисодий иттифоқида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 3,7 фоизга ўсди, деб хабар бермоқда ЕИК матбуот хизмати.
“2023 йилнинг январь-декабрь ойларида Евроосиё иқтисодий иттифоқининг саноат ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг январь-декабрига нисбатан 103,7 фоизни ташкил этди”, — дейилади ҳисоботда.
Ишлаб чиқариш ҳажми энг кўп ишлаб чиқариш саноатида ўсди - 7,4 фоизга.
Мамлакатлар бўйича саноат ишлаб чиқаришининг ўсиши:
Беларусь – 7,7%;
Қозоғистон – 4,3%;
Арманистон – 4,1%;
Россия – 3,5%;
Қирғизистон – 2,7%.
ЕОИИда саноат маҳсулотларининг энг йирик ишлаб чиқарувчиси Россия ҳисобланади.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ савдодаги тўсиқларга қарши курашда давом этади