Диёра Келдиёрова 5 карра “Катта дубулға” турнири ғолиби бўлди

Келдиёрова финалда икки карра Олимпия ўйинлари совриндори италиялик Одетте Жуфрида устидан ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Кеча Озарбайжоннинг Боку шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири старт олди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Диёра Келдиёрова олтин медални қўлга киритди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Мусобақанинг биринчи кунида -52 кг вазн тоифасида иштирок этган Диёра Келдиёрова финалда икки карра Олимпия ўйинлари совриндори италиялик Одетте Жуфрида устидан ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлди.
Бу Келдиёрованинг “Катта дубулға” мусобақаларидаги бешинчи олтин медали бўлди. Шунингдек, у жаҳон ва Париж-2024 Олимпиада рейтинги учун 1000 очкони ҳам ўз ҳисобига қўшиб қўйди.
Диёра Келдиёрова — биография