Зеленский Залужнийни бўшатиб, ўзига чоҳ қазиди – Медведчук

Украиналик мухолифатчи Виктор Медведчук Залужнийнинг лавозимидан бўшатилиши Заленский учун қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида айтиб берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 фев – Sputnik. Зеленский Залужнийни Украина Қуролли кучлари бош қўмондони лавозимидан бўшатиб, уни сиёсатчи қилиб қўйди ва ўзига чоҳ қазиди, дейди Украина “Ҳаёт учун – Мухолифат платформаси” собиқ раҳбари, "Бошқа Украина" ҳаракати бошқаруви раиси Виктор Медведчук. РИА Новости хабарига асосан.
Владимир Зеленский 8 феврал куни Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийни лавозимидан бўшатиб, унинг ўрнига Украина Қуролли кучлари қуруқликдаги қўшинларининг собиқ қўмондони Александр Сирскийни тайинлади. Бир қатор Украина ва Ғарб оммавий ахборот воситалари Зеленский ва Залужний ўртасида 2023 йилнинг кузида юзага келган можаро ҳақида ёзишган. "Вашингтон Пост" журналистлари, агар Залужний Зеленский сиёсий фаолиятини бошлашга қарор қилса, унга таҳдид солиши мумкинлигини ёзган эди.

"Залужнийни ишдан бўшатиш билан Зеленский ундан сиёсатчи қилиб, ўзи учун чоҳ қазимоқда. Қолаверса, фронтдаги вазиятнинг ёмонлашуви ҳам Зеленскийнинг аҳволини оғирлаштирмоқда", - деб ёзади Медведчук.

Унинг сўзларига кўра, Залужний ҳеч қандай махсус ҳарбий муваффақиятларга эриша олмади. Бундан ташқари, у ҳақиқатан ҳам сиёсатга аралашди, буни яширишнинг иложи йўқ. “Зеленскийга қарши сиёсий ўйин ҳақиқатан ҳам бўлиб ўтди, чунки Залужний рейтингда эҳтимолий президент сифатида пайдо бўлди, бундан ташқари, ҳатто унинг мавжуд бўлмаган партияси ҳам пайдо бўлди. Демак, шундай партия ҳақиқатдан тайёрланиб, унга маблағ йўналтирилган", - деб таъкидлади украиналик мухолифатчи.

Шунингдек, "Залужний америкалик ва британиялик ҳарбий маслаҳатчиларнинг қобилиятсизлигини ҳам яширган. Кимдир ОАВда кенг тарғиб қилинган “қарши ҳужум” муваффақиятсизлиги учун жавобгар бўлиши керак эди: унинг режасини ишлаб чиққан америкаликлар ҳам, инглизлар ҳам бунинг учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишни хоҳламайдилар. НАТОнинг донғи кетган қуроллари нима учун ғалаба келтирмаганини тушунтириш ҳам осонроқ — чунки улар қобилиятсиз украиналик ҳарбийлар қўлида эди”, - деб ёзган Медведчук.

Медведчукнинг фикрича, Ғарб элитаси Украина можароси орқали катта маблағ ишлаб олмоқда. Республикачилар Украина бўйича қарорларни тўсиб қўйиш орқали шунчаки янги сайловлар учун пулга муҳтож бўлган демократларни пулсиз қолдирмоқда. Пул бўлмаса, кам одам Байденга овоз беради, деди украиналик сиёсатчи.
Унинг фикрига кўра, молиялаштириш қоидалари ўзгара бошлаганидан бери пул камайди, уни олмоқчи бўлганлар эса кўп.
"Залужнийни бутун жамоаси билан ишдан бўшатишди. Ахир коррупцион схема ишлаши учун керакли жойларда ўз одамлари бўлиши керак. Украина элитаси бу урушдан, ўз ватандошларининг қони эвазига пул ишламоқда. Улар учун бу бизнес ва бу йўлда улар охирги украиналиккача урушади," - деди Медведчук.
Украина Қуролли кучлари бош қўмондони кутилмаган баёнот билан чиқди