Навальний* колонияда вафот этди

Навальний сайрдан сўнг ҳушини йўқотган, етиб келган тез ёрдам бригадаси унинг ўлимини қайд этган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 фев – Sputnik. Ямало-Ненецк автоном округидаги колонияда жазо ўтаётган Алексей Навальний* вафот этди, деб хабар қилди Россия федерал жазони ўташ хизмати.

“2024 йил 16 февраль куни 3-сонли ахлоқ тузатиш колониясида маҳкум A.A.Навальний сайрдан кейин ўзини ёмон ҳис қилди, деярли дарҳол ҳушини йўқотди”, — дейилади хабарда.

Муассаса тиббий ходимлари зудлик билан етиб келишган ва тез ёрдам бригадаси чақирилган.
"Барча зарур реанимация чоралари кўрилган, бироқ ижобий натижа бермаган. Шошилинч тиббий ёрдам шифокорлари маҳкумнинг ўлимини тасдиқлади. Ўлим сабаблари аниқланмоқда", — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Навальний фирибгарлик ва бир қатор бошқа айбловлар, жумладан, экстремистик ҳамжамият ташкил этиш (Коррупцияга қарши кураш фонди**) этишда айбланиб, 19 йил қамоқ жазоси тайинланган эди. У жазони Ямало-Ненец автоном округининг Харп қишлоғидаги ИК-3 махсус режимли колониясида ўтаётган эди.

* Террорчи ва экстремистлар рўйхатига киритилган
**Россияда экстремистик ташкилот деб тан олинган ва тақиқланган.