Туадера: Ғарб неоколониализми — Африкадаги беқарорликнинг асосий сабаби

Бугун дунёда мустамлакачилик ўз қийфасини ўзгартириб неоколониализмга айланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Ғарбнинг неоколониал амалиётлари Африка қитъаси давлатларининг беқарорлиги ва иқтисодий қолоқлигининг асосий сабабларидан биридир, деди Марказий Африка Республикаси президенти Фаустин-Арчанж Туадера Москвада бугун бўлиб ўтаётган “Халқлар эркинлиги учун” форумида.
“Бугунги кунда расмий мустамлакалар, мустамлакачи давлатлар йўқ. Ҳа, ҳақиқатдан ҳам дунё ўзгарди, лекин мустамлакачилик ҳам ўз стратегиясини ва қиёфасини ўзгартирди, неоколониализм пайдо бўлди. Бу Африка давлатларининг қолоқлиги, беқарорлик ва иқтисодий вазиятнинг асосий сабабларидан биридир ”, - деди у.
Президентнинг таъкидлашича, аксарият ривожланаётган давлатлар ва хусусан, Марказий Африка Республикаси "Ғарб неоколониализмига дуч келмоқда". Шу муносабат билан давлат раҳбари “дунёдаги неоколониализм кишанларини синдириш зарурлигини, бу мафкурага чек қўйиш вақти келганини” таъкидлади.
Марказий Африка Республикаси президентининг сўзларига кўра, Африканинг тўлиқ мустақилликка эришиш жараёни жуда қийин. “Биз дунёда аралашувлардан холи муносабатлар тизимини ривожлантиришимиз керак”, деди у.
Бугун Москвада “Единая Россия” партияси ташаббуси билан мустамлакачиликнинг замонавий амалиётига қарши кураш тарафдорларининг “Халқлар эркинлиги учун” биринчи халқаро партиялараро форуми бўлиб ўтмоқда.
Форумда иштирок этиш учун Африка, Осиё, МДҲ, Яқин Шарқ, Лотин Америкаси ва Европадан етакчи сиёсий кучлар вакиллари ташриф буюрди. Форумда 400 га яқин делегатлар иштирок этмоқда. Улар давлатларнинг суверен ишларига аралашишга қарши курашиш, бузғунчи неоколониал амалиётга қарши курашиш, сиёсий, молиявий, иқтисодий, ахборот ва бошқа соҳаларда мустақилликка эришиш масалалари муҳокама қилишади.