Энди маҳалладаги “еттилик” оилаларни оғир вазиятдан олиб чиқади — тафсилотлар

“Еттилик” оилалардаги ижтимоий муаммонинг сабаби, уларга таъсир қилувчи омиллар аниқлайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Энди маҳалладаги “еттилик” оилаларни оғир вазиятдан олиб чиқиш бўйича ижтимоий хизматларни сафарбар қилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимотида маълум қилинди.
Қайд этилишича, ўтган йили президенти ҳузурида ташкил этилган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ижтимоий ҳимоя тизимининг самарадорлиги ва манзиллилигини жойларга чиқиб ўрганди.
Ижтимоий ҳимоя тизими бўйича таклифлар кўриб чиқилди
Аниқланишича, тизимни маҳалла даражасида адолатли ташкил этиш, тўғри молиялаштириш, оғир аҳволга тушиб қолган одамларнинг ижтимоийлашувига кўмаклашишда камчиликлар бор.
Тақдимотда ушбу муаммоларни ҳал этишга қаратилган таклифлар кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев
“Уларга кўра, энди маҳалладаги “еттилик” оилалардаги ижтимоий муаммонинг сабаби, уларга таъсир қилувчи омиллар аниқлайди, мавжуд имкониятлар баҳолаб, уларни оғир вазиятдан олиб чиқиш бўйича ижтимоий хизматларни сафарбар қилади”, — дейилади хабарда.
“Саховат ва кўмак” жамғармасидан ёрдамларни оиланинг ижтимоий аҳволини индивидуал баҳолаш асосида кўрсатиш йўлга қўйилади.
Ўзбекистонда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди — унинг вазифалари қандай?